Нурсултон Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди

Нурсултон Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат ҳокимияти органлари тизимида кадрлар сиёсати соҳасидаги ваколатларини кенгайтирувчи фармонни имзолади. 

Фармонга мувофиқ, ТИВ, ИИВ ва мудофаа вазирларидан ташқари бошқа вазирларни тайинлаш Нурсултон Назарбоев билан келишилганидан сўнг тайинланади.

Бундан ташқари, бевосита Қозоғистон президентига бўйсунувчи ва ҳисоб берувчи органлар раҳбарлари ҳам Назарбоев билан келишилганидан кейингина тайинланади.

Президентга бевосита бўйсунувчи ва ҳисоб берувчи органларга президент маъмурияти, бош прокуратура, миллий хавфсизлик қўмитаси, давлат хизматлари ишлари бўйича ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги, миллий банк, республика гвардияси, ташқи разведка хизмати, президентни қўриқлаш хизмати, республика бюджети ижро этилишини назорат қилувчи ҳисоб қўмитаси, президент ишлари бошқармаси, коррупцияга қарши курашиш агентлиги киради.

Шу билан бирга, вилоятлар, республика аҳамиятига шаҳарлар ва пойтахт ҳокимлари ҳам биринчи президент билан келишув асосида тайинланиши лозим.

Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев шу йилнинг мартида президентлик ваколатларини топширганди. У хавфсизлик кенгаши ва Nur Otan партияси раҳбарилигини ўзида қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!