Нурсултон Назарбоевнинг оиласи оғир жудоликка учради

Нурсултон Назарбоевнинг оиласи оғир жудоликка учради

Қозоғистоннинг собиқ президенти – Нурсултон Назарбоев оиласи оғир жудоликка учради. Унинг укаси Болат Назарбоевнинг рафиқаси Гулжан Назарбоева вафот этди. Бу хабарни "Aиша" жамоат фонди директори Аиша Оразбай тасдиқлади, деб ёзади sputniknews.kz.

Марҳума Чамалган қишлоғи яқинидаги Шубарат қабристонига дафн қилинди. Ҳеч ким қабристонга карантин туфайли киритилмади. Бу ерда биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг ота-оналари ҳам дафн қилинган.

"Гулжан кеча вафот этди. У бугун дафн қилинди. Анчадан бери юраги касал эди, ўлимга ҳам шу сабаб бўлди, бошқа нарса эмас», – деди Аиша Оразбай.

Маълумот учун, Болат Назарбоев Нурсултон Назарбоевнинг укаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!