Нурсултон Назарбоев ўз лавозимини Тоқаевга топширишга қарор қилган

Нурсултон Назарбоев ўз лавозимини Тоқаевга топширишга қарор қилган

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўзи Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини президент Қосим-Жомарт Тоқаевга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Элбоши матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.

“Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда биринчи президент ҳақидаги кўплаб ёлғон миш-мишлар ва провокацион ёзувлар тарқалмоқда. Ҳозирги шароитда биз бундай фаолиятни сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва давлатнинг конституциявий асосларини бузишга уриниш сифатида баҳолаймиз.

Юқорида айтганимдек, Элбоши шу кунларда Нур-Султонда бўлиб, давлат раҳбарини [Қосим-Жомарт Тоқаев – Қозоғистон президенти] қўллаб-қувватлади. Бироқ, вазият жуда оғир эди ва шунинг учун Элбошининг ўзи Хавфсизлик Кенгаши раиси лавозимини президентга топширишга қарор қилди, чунки у тартибсизликлар ва террор мамлакат раҳбариятидан тезкор, қатъий ва муросасиз жавоб беришни талаб қилишини яхши биларди.

Элбоши ва давлат раҳбари ҳамиша «баррикадаларнинг бир томонида» бўлиб, ўз халқи, мамлакати ва миллат келажагини ҳимоя қилиб келган. Ва барчамиз учун оғир кунларда улар яна бир бор яхлит давлат ҳокимиятини намойиш этдилар”, деб хабар беради «Хабар 24» телеканали Элбоши матбуот котибига асосланиб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!