Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни пандемияда вазмин ва совуққон бўлишга чақирди

Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни пандемияда вазмин ва совуққон бўлишга чақирди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мақола ёзиб, қозоғистонликларнинг саломатлиги жиддий хавфга дуч келган айни пайтда мамлакат фуқароларини вазмин ва совуққон бўлишга чақирди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Назарбоевнинг қайд этишича, Қозоғистон дунё мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб пандемияга қарши курашни бошлади. Унинг айтишича, мамлакат ҳукумати пандемиянинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказган, тегишли давлат органлари эса махсус тайёргарликдан ўтган. Бунинг натижасида, коронавируснинг йўлига тўсиқ қўйилди, у билан боғлиқ вазият узлуксиз назоратда, дейилади Назарбоевнинг мақоласида.

Назарбоевнинг фикрича, юзага келган вазият ҳукумат томонидан олиб борилаётган интеграция жараёнлари, хусусан, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) доирасида тўғри эканлигини кўрсатмоқда. Собиқ президент юзага келаётган жаҳон иқтисодий инқирози шароитида халқни бирлик ва аҳилликни сақлашга, мустақилликни сақлаб қолишга чақирган.

Сиёсатчининг таъкидлашича, айни пайтда мамлакатда оғир синовни енгиб ўтиш учун барча имконият мавжуд, шунинг учун, фуқароларнинг ўзини йўқотиш ва ваҳимага тушишига асос йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 700 кишидан ошди, тиббиёт ходимларининг 120 нафари коронавирус юқтириб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!