Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди

Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан даволанди, деб хабар берди tengrinews.kz.

Бу ҳақда Элбошининг матбуот котиби Aйдос Укибай ўзининг твиттерида маълум қилди.

"Менда яхши хабар бор. Бугун Элбасининг коронавирусга топширган тести манфий натижани кўрсатди. Шифокорларнинг тавсияларига кўра, Нурсултон Назарбоев ўз-ўзини изоляция қилиш режимини сақлаб туришни давом эттиради, масофадан туриб ишлайди ва тоза ҳавода юришга вақт ажратади", — деб ёзди Укибай.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!