Нурсултон Назарбоев коронавирус қурбонлари оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди

Нурсултон Назарбоев коронавирус қурбонлари оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбаси  коронавирус эпидемияси қурбонлари оилалари ва яқинларига таъзия билдирди.

Бу ҳақда бугун Елбаси расмий сайтида маълум қилинди.

Азиз қозоғистонликлар!

Бугунги кунда Қозоғистон мисли кўрилмаган мураккаб вазиятга дуч келди. Хавфли эпидемия бизнинг шаҳар ва қишлоқларимизга тарқалди ва афсуски қурбонлар бор.

Президент қарори билан 13 июль коронавирус эпидемияси қурбонлари хотирасига Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Эпидемия халқимиз ҳаётига зомин бўлмоқда. Бундан барчамиз ҳам чуқур қайғуга ботдик. Ҳар бир ўлим ортида қайғуга-ҳасратга ботган ота-оналар, қиз ва ўғиллар, дўсту биродарлари қолди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Бирлигимиз ва яхлитлигимиз туфайли биз кўплаб синовларга бардош бериб келганмиз. Умид қиламанки, биз бирдамлик билан бу қийинчиликни ҳам енгамиз, дейди Элбаси ўз мурожаатида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!