Нурсултон Назарбоев БМТ мажлисини тўхтатди: "Русча гапирмайман, таржимон топасан" (видео)

Нурсултон Назарбоев БМТ мажлисини тўхтатди: "Русча гапирмайман, таржимон топасан" (видео)

БМТда Қозоғистон собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев гапира бошлади:
– Ассаломалайкум тувғандар, саламатсизба?
– Кечирасиз, қозоқ тилидан таржима қиладиган таржимонимиз йўқ экан, майлими, русча гапирсангиз? – деди БМТнинг каттакони.
– Жўқпа? – деди Назарбоев. – Товасин! 
Шу гапларни айтган Назарбоев аччиқ билан бир четга ўтиб, қовоғини уюб ўтираверди. Ҳа, рост-да, БМТ дегани Бирлашган миллатлар таш­килоти бўлса, Назарбоев қозоқ миллати номидан борса, қозоқча гапиради-да!
БМТ мажлиси бирор ўн дақиқага тўхтаб қолди! Бутун дунё На­зарбоевга тан берди! Бутун дунё бутун дунё мажлисини тўхтатиб қўйган қозоққа тан берди!
Зўр келса, топар экан, қозоқчадан таржима қиладиган тилмочни топиб келишди!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!