Нурсултон Назарбоев: Бизда президент битта ва у бошлиқ

Нурсултон Назарбоев: Бизда президент битта ва у бошлиқ

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг янги сайланадиган президенти жамоасидан инновациялар кутаётганини маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

«Давлат раҳбари ва халқ бирга бўлса, ишлаб чиқиладиган дастур ва ғоялар халқнинг қўллови билан амалга оширилса, муваффақиятга эришиш мумкин. Олиб борган сиёсат тўғри бўлган шекилли, бизда шундай бўлди. Мен бешта умумхалқ сайловида иштирок этдим, ҳеч қачон электоратнинг 85 фоиздан кам овозини олган эмасман», – деди Нурсултон Назарбоев Остона иқтисодий форумидаги чиқишида.

Қозоғистоннинг биринчи президенти сўзларига кўра, навбатдаги трансформация сиёсий инқирозлар келтириб чиқармайди. Унинг фикрича, вазиятдан чиқиб кетиш учун тўғри йўл танланган.

«Мен ҳали ишлай оламан. Ҳатто мени бир овоздан қўллашларига юз фоиз ишонч билан сайловларда ўз номзодимни қўйишим мумкин эди. Бироқ, ўзгаришлар керак. Янги авлод керак», – деган Нурсултон Назарбоев.

Шунингдек, Элбоши янги президент жамоаси инновация ва ўз ғояларини олиб келишига умид билдирди.

«Кўряпсизми, мен спикерларга ноқулайликлар туғдиряпман. Улар аввалига «биринчи президент», кейин «президент» деб мурожаат қилишмоқда. Вазият шунақа. Ўйлашимча, Қоғозистонда иккиланиш бўлмайди. Фақат битта президент бор ва у бошлиқ. Сайловлардан кейин, ҳаммамиз унга ишлаймиз», – деди Назарбоев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!