Нуротадаги археология ёдгорлиги устига алоқа компанияси антенна ўрнатгани аниқланди

Нуротадаги археология ёдгорлиги устига алоқа компанияси антенна ўрнатгани аниқланди

Навоий вилояти Нурота туманидаги «Ғозғон қўрғони» археология ёдгорлиги устига UMS уяли алоқа компанияси антенна ўрнатгани аниқланди. Бу ҳақда Turon 24 хабар бермоқда.

Қўрғон Бухоро ва Навоий вилояти бўйича маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақалараро давлат инспекцияси рўйхатига археология ёдгорлиги сифатида киритилган. Ўрганиш жараёнида тепалик йил сайин турли табиий ва техноген жараёнлар таъсирида емирилиб бораётгани аниқланди. Ёдгорлик атрофи муҳофазаланмагани сабабли ҳозир айрим фуқаролар мазкур маскан ёнидан уй қурмоқда.

«Ғозғон қўрғони жойлашган тепалик асосан кузатув маскани бўлиб, душман ҳужуми вақтида хабар бериш нуқтаси саналган. Шунингдек, турли маросимлар вақтида жарчилар тепа устига чиқиб, қишлоқ аҳлини хабардор қилишган. Қўрғон устидан бутун қишлоқ кўрингани боис ҳозир ҳам жарчилар тўй ва турли маросимлар ҳақида шу ерга чиқиб хабар беришади», – деди нуроталик маҳалла раиси Шуҳрат Рустамов.

Ҳозир антенна қачон, қайси ҳуқуқий асос орқали, кимнинг рухсати билан ўрнатилгани ўрганилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда Нурота туманида 41 та маданий мерос объекти бўлиб, шундан 27 таси археология, 11 таси архитектура ва 3 таси монументал ёдгорликлардир.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!