Нуротада қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари кескин ошган!

Нуротада қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари кескин ошган!

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан барча соҳалар каби, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам изчиллик билан ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи устувор йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш назарда тутилган.

Бундан ташқари, кейинги йилларда суд соҳасида қабул қилинаётган қарорлар том маънода суднинг чинакам мустақил бўлишига замин яратмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июль куни қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6034-сонли Фармон  ва 2020 йил 10 августда қабул қилинган “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6041-сонли Фармонлари суднинг чинакам мустақиллигига ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишга қаратилган катта қадам бўлди.

2020 йил 18 август куни Нурота туман Халқ депутатлари кенгашининг 6-сессиясида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан 2020 йил биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият юзасидан ахборот эшитилди.

Ахборотда жорий даврда туман суди томонидан кўриб тамомланган жиноят ишлари, туман миқёсида маҳаллалар кесимида ошган жиноят турлари, жиноятларнинг содир бўлиш сабаблари, жиноят содир бўлишига шарт-шароитлар, оқибатлари, уларнинг олдини олиш чоралари эшитилди.

Жиноят содир этилишига – ишсизлик, осон йўл билан бойлик орттириш, жиноят учун жавобгарликни лозим даражада ҳис этмаслик каби омиллар сабаб бўлган.

Ахборотда жиноятларнинг олдини олишда Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга ошираётган изчил ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида барча идоралар ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва бурч ҳамоҳанг эканлигини чуқур англаб, барча муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш белгиланди.

Ахборот сўнггида, 2020 йил 18 август куни Нурота туман Халқ депутатлари кенгашининг 6-сессияси  тегишли қарор қабул қилди.

 

З.Ибрагимов,

Жиноят ишлари бўйича

Нурота туман суди раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!