Нурмагомедов ўзбекистонлик жангчи-қизга омад тилади

Нурмагомедов ўзбекистонлик жангчи-қизга омад тилади

Россиялик аралаш яккакураш бўйича ММА жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакировага бўлажак беллашувда омад тилади.

Бир неча кундан сўнг, 24 октябрда Лилия Шакирова UFC-254 турнирида иштирок этади, унинг рақиби - америкалик Лорен Мерфи.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзи эса америкалик Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказди, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!