Нуриддин Холиқназаров Мусулмонлар идораси раиси, муфтий этиб сайланди

Нуриддин Холиқназаров Мусулмонлар идораси раиси, муфтий этиб сайланди

19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.

Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Турли йилларда у Асака ва Тошкент шаҳарларидаги масжидларда имом-хатиби, пойтахт ва Андижон вилоятидаги мадрасаларда ўқитувчи, Андижон вилояти бош имом-хатиби бўлиб фаолият юритган.

15 август куни Мусулмонлар идорасининг олдинги раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!