Нургул Яшилчой шу вақтгача оғиз очмаган оиласидаги фожиали воқеа ҳақида сўзлаб берди

Нургул Яшилчой шу вақтгача оғиз очмаган оиласидаги фожиали воқеа ҳақида сўзлаб берди

Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисаси, бир қанча киномукофотлар совриндори Нургул Яшилчой ҳаётидаги фожиали воқеа билан бўлишди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

У Acun Ilicali Exxen рақамли платформасида эфирга узатиладиган «Астрологик пароллар» дастурининг меҳмони бўлган. Машҳур астрологлар Ханде Казанова ва Динчер Гунер билан суҳбатлашган Нургул онаси ҳаётдан эрта кўз юмганини маълум қилган. У 1998 йилда онасидан айрилганидан кейин оила аъзолари билан бирга ҳалигача ўзига кела олмаслигини айтиб, кўз ёшларини тия олмаган.

Актриса онасининг ҳам отасининг ҳам бошқа оиласи бор бўлгани, шунга қарамай, Болуда бир-бирини севиб қолгани ва Измирга келиб янги ҳаёт қуришганини маълум қилган. Бундан ташқари, улар отаси ва онасининг оиласи билан кўришмагани, ўзларига етарли кичик оиласи бўлганини айтиб ўтган. Аслида шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкора қилишни истамайдиган актрисанинг бўлишган ҳикояси мухлислар учун кутилмаган янгилик бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!