Нурдинжон Исмоилов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди

Нурдинжон Исмоилов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди

Бугун, 20 январь куни, янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери, унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодлар кўрсатиш бўйича сиёсий партиялар вакиллари кенгаши сайланди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди.

Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигига тавсия этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан сайланди.

Нурдинжон Исмоилов 1959 йилда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган, маълумоти олий. 1980 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Илмий даражаси: юридик фанлари номзоди. 1999 йилда «Шуҳрат» медали, 2002 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!