Нур-Султондаги шифохонанинг Хитой ва Ўзбекистондагидан фарқи нимада? 

Нур-Султондаги шифохонанинг Хитой ва Ўзбекистондагидан фарқи нимада? 

BI Group компанияси раҳбари Айдин Рахимбаев Қозоғистонда коронавирусга инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун қурилаётган касалхонанинг асосий хусусиятларини тушунтириб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз қураётган шифохона ва Хитойдаги шифохона ўртасидаги асосий фарқ шундаки, биздаги – кейин ҳам фойдаланиладиган стационар касалхона. Хитой ҳам эпидемияни тўлиқ баҳолаб бўлгач, бир ойдан кейин қурилишни бошлади. Чунки улар қанча жой кераклигини ҳисоблаб чиқди. Улар тайёр модуллардан фойдаланди», - деди Айдин Рахимбаев қурилиш майдончаси яқинида журналистларга.

Ўзбекистон шароитида эса об-ҳаво муҳим рол ўйнади.

«Ҳозир Тошкентда ҳаво илиқ. Шунинг учун у ёқда доимий касалхона қуришнинг кераги ҳам йўқ, контейнер шаҳарча орқали масалани ҳал қилиш мумкин. Аммо бизнинг вазифамиз бошқача. Вақтинчалик касалхона қуриш ва уни яна бузиш биз учун самарасиз. Шунинг учун Ҳукумат тўғри қарор қабул қилди ва тезкорлик билан стационар юқумли касалликлар шифохонаси қуриш ҳақида қарор қабул қилди», - деди А.Раҳимбаев. Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистоннинг учта шаҳрида юқумли касалликлар шифохонасини қуриш ҳақида қарор қабул қилинганини, Нур-Султонда 10-12 кунда қуриб битказиладиган стационар юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши бошланганини хабар қилгандик.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!