Нур-Султонда мактаб ўқувчилари учун автобуслар текин бўлди

Нур-Султонда мактаб ўқувчилари учун автобуслар текин бўлди

Қозоғистон пойтахтида балоғат ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги автобус йўналишларида бепул юриши мумкин. Бу ҳақда «CTS» МЧЖ раҳбари Бекмирза Игенбердинов маълум қилди, деб хабар берди Kazinform мухбири.

«28 мартдан эътиборан балоғат ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги жамоат транспортида бепул юришади. Шундай қарорга келдик», - деди компания бошқарув раиси Бекмирза Игенбердинов. 

Унинг айтишича, айни пайтда шаҳар жамоат транспортида ҳар куни 130 минг ўқувчи мактабга боради. 

«Ташувчи корхоналар учун бу имтиёз ўрта ҳисобга бир ойда 30 миллион зарар келтириши мумкин. Устига устак, уларга бунинг учун субсидия ажратилмайди. Маслихат билан, ҳокимият билан биргаликда зарарнинг ўрнини қоплаш йўлларини кўриб чиқамиз», - деди компания раҳбари.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!