Нукуслик ўғри аёл қисмати. Унга қандай ҳукм ўқилди?

Нукуслик ўғри аёл қисмати. Унга қандай ҳукм ўқилди?

Фазилат (исми ўзгартирилган) 1989 йилда Нукус шаҳрида ўзига тўқ оилада вояга етади. Турмуш ташвишларидан беғам, бехабар ёш қизча 24 ёшида турмушга чиқади. Билибми ё билмай жиноят кўчасига кириб қолади. Муқаддам бирнеча бор ўғирлик жиноятларини содир қилгани учун судланганидан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган аёл яна ўғирликка қўл уради. 

Фазилат 2013 йилда турмушга чиққач Аллоҳ берган ризқига ношукурлик қилиб, турмуш ўртоғининг топганига қаноат қилиш ўрнига 2017 йилнинг ўзида икки маротаба ўғирлик жиноятини содир қилиб, суд томонидан ҳукм қилинади.

Фазилат муқаддам икки маротаба судланганидан тегишли хулоса чиқармасдан, қолаверса вояга етмаган 2014, 2016, 2018 йилларда туғилган икки ўғил, бир нафар қиз фарзандлари бўла туриб яна ўғирлик жиноятини содир қилиб, воқеа жойида қўлга тушди.

У 2020 йилнинг 26 январь куни тахминан соат 13:30 ларда Амударё тумани “Манғит савдо комплекси” МЧЖда жойлашган якка тадбиркор Т.С. га тегишли савдо дўкони омборхонаси ичкарисида турган савдодан тушган, қути ичида турган 400.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, шимининг ташқи томон киссасига солиб, савдо дўконидан чиқиб кетаётганида, ушбу дўкон сотувчиси томонидан далилий ашё билан ушланган. “Қилмиш-қидирмиш” деганларидек, Фазилатнинг навбатдаги жинояти ҳам фош бўлиб, жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди томонидан Фазилатга оид навбатдаги жиноят иши кўриб чиқилди. 

Судта Фазилат айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, оиласининг барча аъзолари ишсиз. Қозоқстонга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғи ҳам 2020 йил 20 январь куни уйига пулсиз қайтиб келган. Камига эрим чет элдан келса бераман деб кредитга музлатгич сотиб олган. Бундан ташқари уйи яқинидаги озиқ-овқат дўконларидан бир миллион сўмга яқин қарзи бор. Эри шунча вақт ишлаб пул олиб келмаганлиги туфайли қарзларини қандай қилиб тўлашни ўйлай бошлаган аёл охир оқибат ўғирлик қилиб пул топиш фикрига келган. Оқибатда Амударё тумани бозорига бориб ўғирлик қилган.

Суд томонидан судланувчига қилмишига яраша 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуаль кодексининг 533-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан кенжа фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар тайинланган жазосини кечиктириш тўғрисида ҳукм чиқарилди.

 

Ибрайим Алланиязов, Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг раиси     


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!