Нукусда учта институт филиали очилди

Нукусда учта институт филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Нукус шаҳрида 3 та ОТМнинг филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.
 
Қарорлар билан мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.
 
2019–2020 ўқув йилида ҳар бир Филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.
 
2020–2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур Филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!