Нукусда милиционерга 1 млн сўм пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Нукусда милиционерга 1 млн сўм пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Нукус шаҳрида яшовчи хусусий тадбиркор А.О. Қозоғистондан поездда олиб келган 6 миллион сўмлик кийим-кечакларни божхона теширувидан яширин равишда олиб ўтаётганида ушланган.

Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, у 11 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни божхона бошқармасига юбормасдан, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Нукус шаҳар ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимга 1 миллион сўм пулни пора сифатида таклиф қилган.

Милиция ходими ушбу ҳолат ҳақида ўз раҳбарига маълум қилган. Шундан сўнг 12 сентябрида ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.О. ходимнинг хизмат хонасида унга 1 миллион сўм пулни пора сифатида бераётганида қўлга олинган.

«Ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!