Нукусда икки бола "Hot lanch"дан заҳарлангани ростми?

Нукусда икки бола "Hot lanch"дан заҳарлангани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида икки нафар боланинг ҳотланчдан заҳарлангани ҳақидаги хабар тарқалди.

Унда қайд этилишича, болаларнинг бир нафари вафот этган, бир нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмат қуйидагиларни маълум қилди.

Дарҳақиқат, икки нафар бола касалхонага олиб келинган. Бир нафарининг аҳволи оғир бўлганлиги туфайли вафот этган, бир нафарининг соғлиги яхши. Аммо уларни айнан ҳотланчдан заҳарланган деб айтишга эрта. Ҳозирда тиббий текширув ишлари олиб борилмоқда. Тиббий экспертиза хулосаси билан бунга аниқлик киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!