Нукусда 19 ёшли қиз ўзини каналга ташламоқчи бўлди

A A A
Нукусда 19 ёшли қиз ўзини каналга ташламоқчи бўлди

Қорақалпоғистон республикаси, Нукус шаҳрининг "Дўстлик" каналида фуқаро жонига қасд қилмоқчи бўлган. Бу билан боғлиқ хабар кеча, 17 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тарқалган видеоларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари аёл кишини қутқариб, канал атрофидаги қисмдан чиқараётгани акс этади.

Ёшлар телеканалининг "Янги давр" информацион дастурида ойдинлик киритилишича, воқеа тахминан эрталабки соат 6ларда юз берган.

Қайд этилишича, ИИВ ҳамда ФВБ ходимлари ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб борган ва бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолинган.

"Канал бўйида номаълум фуқаро ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда мен уни кўриб қолдим. Қорақалпоғистон ИИВ навбатчилик қисмига хабар бердим. ФВБ қутқарув ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон ИИВ патруль-пост хизматлари ходимлари билан биргаликда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, 2003 йилда туғилган фуқаро қутқариб қолинди",-дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлими мутахассиси.

Маълум бўлишича, воқеага фуқаронинг таниши билан тортишиб қолгани сабаб бўлган. Айни вақтда Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилаётгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!