Нукус оқава сув филиалида давлатга 2 млрд сўмликдан ортиқ зарар келтирилгани аниқланди

Нукус оқава сув филиалида давлатга 2 млрд сўмликдан ортиқ зарар келтирилгани аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимининг тезкор шўъбаси томонидан «Туямуюн Нукус» минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси Нукус шаҳар оқава сув филиалига қарашли 21 та канализация насос станцияларида ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати текширилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Ўтказилган текширишда 12 та объектда ичимлик сувдан сув ҳисоблагич ускунаси ўрнатмасдан фойдаланаётганлиги ҳолатлари аниқланиб, белгиланган тартибда ҳуқуқбузарлик ва тармоқдан ажратиш далолатномалари расмийлаштирилган.

Аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан Нукус шаҳар оқава сув филиали бошлиғи Азат Аимбетов ўз тушунтиришларида текширишдан ўтказилган 5 та объектда СП ва 7 та объектда KНС русумли насос станциялари ўрнатилиб бўлиб, сувдан ушбу жойда ишловчи ходимлар ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиб келганлиги сабабли сув ҳисоблагич ускуналари ўрнатилмаганлигини билдирган.

Тегишли мутахассислар иштирокида қоидабузарлик аниқланган объектларга бориб давлат қиёсловидан ўтган манометр ёрдамида ичимлик сувнинг босимлари ўлчаниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганда, текшириш ўтказилган 12 та объект бўйича жами 2 миллиард 155 миллион сўм миқдорида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги вақтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари ўтказилиши давом эттирилиб, айбдорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!