Нуфуз тақдим этилмайди, унга эришилади

Нуфуз тақдим этилмайди, унга эришилади

Президентимиз раислигида шу йил 23-август куни ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши республикамизда ўқитувчи касби нуфузини оширишнинг янги босқичини бошлаб берди. Давлатимиз раҳбари йиғилишда мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида фикр юритар экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” деган фикрини алоҳида таъкидлаб, “Бугундан бошлаб Ўзбекистонда энг ҳурматли, эъзозли инсон муаллим бўлади”, деди.

Сўнгги йилларда республикамизда ўқитувчиларнинг мавқейини ошириш бўйича улкан ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўқитувчи­нинг шарафли ҳамда юрт истиқболи ворислари тарбия­сидаги машаққатли меҳнати юқори даражада моддий ва маънавий қўллаб-қувват­ланмоқда.

Бу борада таянч университет ҳисоб­ланадиган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2019-2020-ўқув йилидан 12 факултет ва 43 кафедрада педагог кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Мактаб менежменти, мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси, технологик таълим каби янги бакалавриат таълим йўна­лишлари ташкил этилди ҳамда жорий ўқув йилида илк талабалар қабул қилинди. Бешта магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш биринчи маротаба йўлга қўйилди. Қолаверса, мактабгача таълим тармоғининг янгидан ташкил этилиши, 11 йиллик ўрта таълимнинг жорий қилиниши билан юзага келган малакали педагог кадрларга эҳтиёж олий таълим­нинг кундузги, кечки, сиртқи, иккинчи олий таълим ҳамда хорижий университетлар билан қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш орқали таъминланмоқда.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига биноан университетимизда педагог бўлмаган олий маълумотли кадрларни олти ой муддатда қайта тайёрловчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Жорий ўқув йилида университетнинг мактабгача таълим йўналиши учун 150 та квота ажратилди, мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси йўналишига 25 нафар тала­ба қабул қилинди. Инновацион педагогика Ўзбек-Беларус қўшма факултетида мактабгача таълим йўналиши бўйича талабалар Беларус давлат педагогика университети билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Нуфузли инсон — бошқалар унинг фикри билан ҳисоблашадиган, унга тақлид қилишга интиладиган, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб, бошқалар ҳурмат-эҳтиром билан қарайдиган шахсдир. Президентимизнинг мурожаатида айнан мана шундай инсонни, яъни жамиятда ўз нуфузига эга ўқитувчини етиштириш борасидаги ама­лий кўрсатмалар белгилаб берилди.

Нуфуз тақдим этилмайди, унга эришилади. Жамиятимизда билимли, малакали педагогларни кўпайтириш, фаолиятига кенг йўл очиб бериш билан уларнинг нуфузини ошириш мумкин. Бундай талабга жавоб берадиган ўқитувчиларни тайёрлаш бизга юклатилган энг шарафли вазифа деб ҳисоблаймиз. Бу борадаги барча тадбирларни амалга оширишда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети флагман вазифасини ўташи лозим. Университетда ўқитувчи нуфузи­ни ошириш борасидаги белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган саъй-ҳара­катлар бошлаб юборилди.

Жойларда ўқитувчиларнинг мавқе­йини янада ошириш, ёшларнинг ўқитувчилик касбига қизиқишини қўл­лаб-қувватлаш бўйича университетнинг янги инфраструктураси яратилди. Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида муасса­самиз филиали ташкил этилди, эҳтиёж юқори бўлган янги 16 та таълим йўналиши бўйича кадр тайёрлаш йўлга қўйилди.

2019-2020-ўқув йилида Тошкент давлат педагогика университетида Москва давлат педагогика университети билан ҳамкорликда рус тили ва адабиёти қўшма таълим йўналиши очилди.

Қўшма йўналишда рус тили ва адабиёти бўйича малакали мутахассислар тайёрланади. Тўрт йиллик ўқиш муддатида талабалар бир ўқув йили давомида Москва давлат педагогика университетида таҳсил олиш имконига эга бўлади. Таълим жараёнида иккала олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари тенгма-тенг иштирок этади.

Битирувчиларга иккита олий таълим мауссасасининг дипломи берилиши ҳам замон талабига мос нуфузли кадрлар тайёрлаш мақсадига тўғри келади.

Беларус давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Инновацион педагогика қўшма факултетида соҳа ходимларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда логопедия, психология, мактабгача таълим, бошланғич таълим йўналишига талабалар ўқишга қабул қилинди. Келгусида коррексион педагогика, дефектология, инклюзив таълим йўналишларига ҳам қабул режалаштирилган. Қўшма факултет талабалари 1-, 2-, 3-курсларда Ўзбекис­тонда, 4-курсда эса Беларусда таҳсил олади. Бундан ташқари, келгусида магистрлар тайёрлаш, илмий стажировка­лар ташкил этиш, малака ошириш соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.

Айни кунларда юртимиз таълим тизими хорижий олий таълим муассасалари билан интегратсиялашув жараёнини бошдан кечиряпти. Икки дипломли дастурлар мана шу жараёнлар натижасидир. Янги қўшма факултетда дарс ўтиш учун хорижлик мутахассислар жалб этилади. Алмашув дастурлари йўлга қўйилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ПИСА—2021 — ўқув­чиларнинг саводхонлигини баҳолаш хал­қаро дастурида иштирок этиш тўғрисида Халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотлари (ИҲТТ) билан келишувга эришилди. Шунга кўра, 2021-йилда ПИСА томонидан юртимиз ўқувчиларининг саводхонлигини баҳолаш режалаштирилган.

Айни кунларда келишувга мувофиқ мазкур жараёнга тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Режалаштирилаётган кенг кўламли тадбирда манфаатдор ташкилот сифатида Тошкент давлат педагогика университети ҳам иштирок этмоқда.

Муассасамиз ўқувчилар савод­хонлигини баҳолаш дастурини юртимизда йўлга қўйиш жараёнида таянч олий таълим муассасаси сифатида иштирок этади. 2030-йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича ПИСА халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилинган лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида 2019-2020-ўқув йилида математика, табиий ва бошланғич таълим йўналишларининг юқори курслари ўқув режаларига “Халқаро баҳо­лаш дастурлари” модули танлов фан сифатида киритилди. Шунингдек, барча бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режасидаги ўқитиш методикаси фанлари мазмунига “Халқаро баҳолаш дастурлари” модули сингдирилди.

ОТМ фаолиятининг сифати ва рақобатбардошлигини таъминловчи хорижий илғор метод ва механизмларни бошқарув ва таълим жараёнига кенг жорий этиш талаб қилинмоқда. Университетда чет тиллар таълимини такомиллаштириш учун Бенчмаркинг (ОТМ фаолиятининг ком­понентлари бўйича қиёсий таҳлил этиш орқали муаммоларга ечим топиш механизми), профессор-ўқитувчилар фао­лиятини 110 баллик тизимда баҳо­лашда Тотал қуалитй манагемент (Таълим сифатини оширишнинг ялпи бошқарув тизими), ОТМ рейтингини баҳолаш тизимларида университет нуфузини оширишга қаратилган стратегиc манагемент каби замо­навий технологиялар амалиётга жорий этилмоқда. Шу билан бирга, махсус сиртқи таълимда дарс жараёнини ташкил этишнинг блендед леарнинг (ягона электрон тизим орқали таълимни амалга оширишнинг талаба-педагог мулоқот тизими), магистратура таълимида Тунинг (умумкасбий ва мутахассислик) тизими қўлланилади.

Университетда халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан кенг фойдаланиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий натижаларини халқаро миқёсда кенг нашр этиш, чоп этилаётган илмий журналлар­нинг босқичма-босқич импакт-факторга эга бўлишини таъминлаш бўйича тадбирлар белгилаб олинган. Бу борада университетда ЭБСCО ва Wеб оф Сcиенcе каби халқаро тизимлар билан ишлаш йўлга қўйилган бўлса, июн ойида Сcопус тизимидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича “Елсевиер” компанияси экспертлари иштирокида семинарлар ташкил этилди.

Таълим жараёнини инновацион ғоя­лар асосида ташкил этиш ва замо­навий педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадида 2018-2019-ўқув йилида Европа, Осиё ҳамда МДҲдаги 10 та етакчи ўқув-илмий марказ мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш кўзда тутилган. Улар университетимизда фаолият юритиб, ўзларининг педагоглик маҳоратини намойиш этиш бўйича маҳорат дарслари ўтказади, профессор-ўқитувчилари­миз билан фикр алмашади. Шунингдек, янги ўқув йилида университетнинг 16 нафар профессор-ўқитувчи­сини малака ошириш ва стажировка ўташ мақсадида хорижий олий таълим муассаса­ларига юбориш режалаштирилган.

Университетда талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқи­қот­чи­ларнинг замонавий илмий-техник ада­биётлар каталогларидан фойдаланишлари учун Сcопус, Проқуест, СcиенcеДиреcт каби халқаро илмий-техник маълумотлар базасига уланиш бўйича ишлар амалга оширилган. Ушбу тизимлардан фойдала­ниш учун алоҳида компютер синфхонаси ажратилиб, мутахассислар билан ҳамкорликда ушбу тизимлардан фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ташкил қилинган.

Шавкат ШАРИПОВ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!