“Ну, погоди!” энг машҳур топ мультфильмлар рўйхатида етакчиликни қўлга киритди

“Ну, погоди!” энг машҳур топ мультфильмлар рўйхатида етакчиликни қўлга киритди

“Ну, погоди!” (Ҳали сенми, шошмай тур!) мультфильми “Союзмультфильм”нинг расмий YouTube каналида энг машҳур мультфильм, деб топилди.

Ушбу етакчи мультфильмлар топ рўйхатига Леонид Шварсманнинг “Маймунлар” (Обезяньки) ва Федор Хитрукнинг “Винни Пух”, Леонид Носиревнинг “Антошка”си ҳам киритилган.

“Ну, погоди!”, “Союзмультфилм” киностудиясининг олтин коллекциясида энг кўп кўрилган мультфильм бўлди. Студия ушбу машҳур мультсериалнинг янги циклини суратга олишни режалаштираётган эди.

Илк фасл 52-қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Маълум бўлишича, мультфильмнинг бош қаҳрамонлари – бўри ва қуённинг визуал образларини ўзгартириш режалаштирилмоқда.

Уларни янада ривожлантириб, актуал даражага чиқаришади. Бироқ шу билан бирга мультфильмнинг оригиналлик ғояси сақланиб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!