Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди.

Ҳукумат қарорида олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган (тўлов асосида). Бу дегани олд ён ойна камида 50 фоиз ёруғлик ўтказиши шарт.

Ушбу нормада олд ён ойналарга 50 фоизлик «тонировка» ўрнатиш учун рухсат берилмаган, аксинча, ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган. Яъни + 50% эмас = 50%.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган автомашиналар ойналарининг (одатда «люкс» автомашиналар) 30 фоизгача қорайтирилган бўлишини инобатга олса, олд ён ойналарни 20 фоизгача қорайтиришнинг ўзи кифоя бўлади. Бундан ортиғи ортиқ, белгиланган меъёрдан ошиб кетади.

Орқа ён ва орқа ойналарга эса бунинг аҳамияти йўқ. Сабаби ушбу ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда ўзгартиришга рухсат этилган.

Маълумки, автомашина ойналарининг пастки қисмида ойнанинг неча фоиз ёруғлик ўтказувчанлик даражада эканлиги ёзилган бўлади.

Одатда «оддий» синфга мансуб автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 100 фоиз, «люкс» синфга мансуб бўлган автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги эса 70 фоиз бўлади.

Шундан келиб чиқиб, автомошиналарнинг олд ён ойналарини қорайтиришда ойнанинг ўзида белгиланган ёруғлик ўтказувчанлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, «тонировка» қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Машиналарнинг олд ён ойналари «тонировка» қилинганда ушбу ойнадан камида 50 фоиз ёруғлик ўтиши шарт. Акс ҳолда автомашина «жарима майдончаси»га олиб кетилиб, ҳайдовчи катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!