Норвегияда миллионернинг рафиқаси ўғирлаб кетилди ва уни қайтариш учун криптовалютада пул талаб қилинди

Норвегияда миллионернинг рафиқаси ўғирлаб кетилди ва уни қайтариш учун криптовалютада пул талаб қилинди

Норвегиянинг Афтенпостен газетаси 9 январь куни мамлакатнинг энг бой кишиларидан бири Том Хагеннинг рафиқаси Анна-Элизабет Фалкевикнинг ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди. Аёл ўтган йилнинг октябрь ойида йўқолган, бироқ полиция ўғриларни чўчитмаслик учун бу ахборотни икки ой давомида ошкор қилмаган. Бу ҳақда TJournal хабар қилди.

Қайд этилишича, ўғрилар 68 ёшли аёлнинг озод қилиниши учун криптовалютада тўққиз миллион евро талаб қилган. Бироқ терговчилар улар билан ҳамкорлик қилишни истамаган.

Аёл 31 октябрда ғойиб бўлган. У ўғирлаб кетилган уйда Monero даги ҳисобрақамга маълум суммани ўтказишни талаб қилиб, хат қолдирилган. Monero фойдаланувчиларнинг анонимлигига юқори даражада эътибор қаратиладиган криптовалюта ҳисобланади. Аёлни озод қилиш учун сўралган маблағнинг аниқ суммаси номаълум, бироқ турли ОАВлар суммани тўққиз миллион евро деб хабар бермоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!