Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун жарима икки баравар оширилди

Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун жарима икки баравар оширилди

Ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш ва уларни кесиш, экинларни йўқ қилиш учун жарималар миқдори 50-100 БҲМ дан 100-150 БҲМ гача оширилди. 

Шунингдек, юридик шахсларга қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди.

Бу ҳақда президент томонидан 3 декабрда имзоланган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда назарда тутилган.

Унга кўра, 4 декабрдан бошлаб, ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида катта миқдорда зарар келтирадиган экологик қоидабузарликлар учун 50 дан 100 БҲМ гача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!