Номусга тегиш жинояти энг кўп қайси вилоятида содир этилган?

Номусга тегиш жинояти энг кўп қайси вилоятида содир этилган?

Жорий йилда 99 нафар шахс айнан номусга тегиш жиноятини содир этгани учун судланган. Бу ҳақда 26 октябрь куни Бош прокуратура томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ўтказилган “Янги Ўзбекистонда оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференцияда маълум қилинди.

"Зўравонлик ҳарактеридаги жиноятлар тоифасига кирадиган номусга тегиш жинояти таҳлил қилинганда, бундай жиноятчилар асосан Тошкент вилоятида кўпчиликни ташкил этгани маълум бўлди. Жумладан, Тошкент вилоятида 27 нафарни, Самарқанд вилоятида 13 нфафарни, Жиззах вилоятида 7 нафарни ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқори кўрсаткични кўрсатди", деди Олий суд судьяси Нодира Ҳакимова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!