Номи улуғ, супраси қуруқ директор ўринбосарлари ёхуд эркакларни қайтара оламизми шу ойликка?

Номи улуғ,  супраси қуруқ директор ўринбосарлари ёхуд эркакларни қайтара оламизми шу ойликка?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 406-сонли буйруғига мувофиқ ЧҚБТ раҳбари - Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари лавозимига ўзгартирилди.

Мантиқар тўппа тўғри қарор,  фавқулодда  вазиятларда мактаб аҳлининг хавфсизлигига биринчи рақамли масъулиятни зиммасига олувчи  кадр ушбу  инсонлар хисобланади ва ўқувчиларни мактаб давриданоқ Ватанни қўриқлаш,  эъзозлаш туйғуларини, ўғил болаларни хақиқий мард йигитлар қилиб тарбия қилишда  ўз бошидан шу ишларни  ўтказган инсон сифатида намуна бўлиб етказувчи инсонлар ҳам айни шулар. 

Улар ҳақли равишда директор ўринбосари бўлиши керак эдилар!

Лекин танганинг иккинчи томони ҳам борки,  буни эшитиб кўнгил ҳира бўлиши,  ажабланишимиз мумкин.

Бу директор ўринбосари деб дабдаба билан эълон қилиниб,  уларга масъулиятларини оширилгани билан улар ойлигига сариқ чақа ҳам қўшилмагани кулгули ва ажабланарли,  афсусланарли хол!

Суриштириб кўрсак,  Мактаб директорининг  Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўринбосарлари ойликлари 1 миллион 200 минг сўм экан.

Таққослаб кўрамиз, директорнинг қолган икки ўринбосарлари ойликлари 2 миллион 300 минг олишар экан, нега учинчи ўринбосарларга бунчалар паст назар? "Етим"ми улар?

Ҳаммага маълумки, ушбу ЧҚБТ мутахассислари барчаси эркаклар,   яъни оила бошчиси,  боқувчиси бўлган инсонлар. Мактаблардан эркакларни чиқиб кетгани аввало моддий томонилиги сир эмас,  шу яқин йилларда мактабларда ойликлар кўпайгани хақиқат.  Ҳозир ўқитувчилар икки миллион ойлик олиш оддий хол.
Энг қизиғи,  мактаблардаги Ёшлар етакчиси ҳам 1 млн 600 - 1 млн 700 минг ойлик оларкан ,  лекин масъул вазифаси ва лавозими ундан юқори хисобланувчи ЧҚБТ - расман директор ўринбосари улардан-да кам ойлик олиши жуда-жуда кулгули ва тушунарсиз!

Хурматли Халқ таълими вазирлиги,  хурматли Молия вазирлиги юқори органлари,  қуруқ қошиқ оғиз йиртар,  мактаблардаги мана шу кадрларингиз ойлигига қачон эътибор берасизлар?

Ҳар икки вазирликдан ушбу масала бўйича жавоб кутиб қоламиз.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!