Номаълум снарядлар Ҳормуз бўғозидаги кемаларга урилишда давом этмоқда
Номаълум снаряд Уммон қирғоғида, Ҳормуз бўғозидаги танкерга урилди.
Буюк Британия Қироллик денгиз флотининг Денгиз савдоси транспортини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) бу ҳақда эълон қилди.
"UKMTO Уммоннинг Лима шаҳридан 8 денгиз мили шимоли-шарқда содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар олди. Мувофиқлаштириш маркази танкердан бир нечта хабарларни ёзиб олди, улар кема Ҳормуз бўғозида номаълум снаряд билан урилганини кўрсатмоқда. Ваколатли органлар ҳодисанинг ҳолатларини текширмоқда", дейилади марказнинг расмий баёнотида.
Ҳодиса ҳақида ҳозирча бошқа тафсилотлар эълон қилинмади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
