Номаълум шахс Олмалиқда 100 оиланинг ҳар бирига 2,5 кг дан гўшт ҳамда 1 млн сўм нақд пул тарқатди

Номаълум шахс Олмалиқда 100 оиланинг ҳар бирига 2,5 кг дан гўшт ҳамда 1 млн сўм нақд пул тарқатди

Бугун биров бировга бир сўм ёки 1 кг картошка берса ҳам дарров расмга олиб ижтимоий тармоққа жойлашига кўникиб қолдик. Ҳадисларда айтилишича, қилинган яхшилик қанчалик сир сақланса, эгасига шунча кўпроқ савоб тегади. 

Шукрки, орамизда бу ҳадисни унутмаган юртдошларимиз ҳамон бор экан. "XXI аср" нашрининг ёзишича, Олмалиқ шаҳрида шахси маълум қилинмаслигини илтимос қилган саховатпеша бир инсон эҳтиёжманд 100 та оиланинг ҳар бирига 2,5 кг дан гўшт ҳамда 1 млн. сўм нақд пул тарқатди.

Шунингдек, ушбу хайрия жамоатчилик асосида маҳаллаларни ободонлаштиришга ҳисса қўшаётган ишчи-ходимларга ҳам берилди. Ғойибдан келган ёрдам муҳтож кишиларни мушкул аҳволдан қутқаргани учун улар бу саховатпеша инсонни узоқ дуо қилишди.

Бежиз халқимиз орасида «Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин», «Яхшилик қил, дарёга ташла, балиқ билмаса холиқ билар», «Яхшилик қилсанг, яшир, яхшилик кўрсанг, ошир»  каби мақоллар айтилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!