Ноҳақликка чидолмаган мигрант даҳшатли тарзда қасос олмоқчи бўлди

Ноҳақликка чидолмаган мигрант даҳшатли тарзда қасос олмоқчи бўлди

Миланда автобус ҳайдовчиси болаларни олиб кетаётганда уни ёқиб юборчи бўлди.

Milano Today хабарига кўра, автобусни сенегаллик бошқарарган. Тўсатдан автобусни тўхтатган, мактаб ўқувчиларини ичкарида қолдириб, тез ёнувчи суюқлик ёрдамида автобуснинг ички қисмига ўт қўйган. Бу орада болалардан бири милитсияга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган.

Ўн битта тез ёрдам машинаси, ўт ўчирувчилар ва вертолёт воқеа жойига етиб келган. Хайриятки, мактаб ўқувчиларининг ҳеч қайси бири шикастланмаган.

Ҳайдовчи ҳибсга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, сенегалиялик автобусни ёқиб юборишдан олдин Бу чўкиб кетган қочоқ болалар учун! Бу ердан ҳеч ким тирик чиқмайди! дея бақирган.

Охирги маълумотларга кўра, Сенегалдан Италияга келган ҳайдовчи илгари вояга этмаганларни жинсий эксплуататсия қилишда айбдор деб топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!