Ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўланади

Ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўланади

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга пенсия олиш учун зарур стаж мавжуд бўлмаган тақдирда ижтимоий нафақа тўланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади.

Бир ой муддатда ижтимоий нафақа миқдорини ва уни тўлаш тартибини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!