Ногиронларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади

Ногиронларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (341-сон, 21.06.2022 й.) билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

✅ Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

📌 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

🔹 ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
➖ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
➖нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;

🔹 яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
➖йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
➖ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.

❗️Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

🔘 Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:

▫️субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
▫️нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.

☑️ Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.

📋 Ҳукумат қарори билан шунингдек, Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!