Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлубиятга учратди

Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлубиятга учратди

Ҳиндистонда шахмат бўйича "Tata Steel Chess India 2022" турнири бошланди.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Бугун мусобақа доирасида дастлабки учта тур ўтказилди.

Дастлабки турда Нодирбек ҳиндистонлик Аржун Эригаисига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи турда эса бошқа бир мезбон Сарин Ниҳал билан дуранг қайд этилди. Учинчи турда эса америкалик Хикару Накамурадан устун келди.

Шу тариқа Нодирбек 3 та турдан сўнг 1,5 очко тўплаган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди.

1-ўриндан 3 та уринишда 3 очко жамғарган озарбайжонлик Шаҳрияр Мамедяров жой олган.

Эртага мусобақа доирасида навбатдаги учта тур ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!