ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилди

ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилди

Бу президентнинг 3 мартдаги қарорида ўз аксини топган. Унга кўра, мазкур тартиб 1 мартдан бошлаб амал қилади.

Қолаверса, ННТлар хабардорлик асосида хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир йилдаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилмоқда.

Шунингдек, энди ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди. 

Ҳужжат билан ННТнинг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинди. 2021−2022 йилларда бутун республика бўйича жами 15 та коворкинг-марказлари ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 1,1 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!