Нишонга урилган гаплар: “Менинг ортга қадам босишим олдинга ҳужум қилишимга ишорадир”

Нишонга урилган гаплар: “Менинг ортга қадам босишим олдинга ҳужум қилишимга ишорадир”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

Одамларнинг обрўларига тил теккизиб, уларни ғийбат қиладиганларнинг жазоси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Мени меърожга чиқарилганда бир қавмнинг ёнидан ўтдим. Уларнинг мисдан бўлган тирноқлари бўлиб, (ўша тирноқлари билан) юзларини ва кўксиларини тирнар эдилар. Шунда мен: “Булар кимлар, эй Жаброил?” дедим. У: “Булар одамларнинг гўштларини ейдиганлар ва уларнинг обрўларига тил теккизадиганлардир” деб жавоб берди”.

Абу Довуд ривоят қилган.

*****

Наҳотки, пул муҳим бўлса?!

Камбағал, тақволи йигит совчи қўйса, «Камбағал экан» деб қизларини беришмайди.

Аммо пули кўп, фосиқ йигит совчи қўйса, «Аллоҳ ҳидоят бериб қолар» деб қизларини беришади.

Ўша ота-оналар Ҳидоят берувчи (Ҳодий) Аллоҳ Ризқ берувчи (Раззоқ) ҳам эканини билишмасмикин?!

*****

Малайзияликлардан «Сизлар оролдаги давлат бўла туриб, ниманинг ҳисобига бунчалик ривожландинглар?» деб сўралганда, улар «Биз ёлғонни йўқотдик» дейишган экан.

*****

Ҳасан Басрий ва бир одам ўртасидаги суҳбат

 

— Қизимни кимга турмушга берай?

— Аллоҳдан қўрқадиганига бер! Агар қизингни яхши кўрса, икром қилади. Ёмон кўрса, зулм қилмайди.

*****

Орзу тузга ўхшайди. Қорнинг тўйишига сабаб бўлмаса ҳам, нонга таъм, маза киришига сабаб бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Текис йўл моҳир ҳайдовчини етиштирмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ақл кичрайгани сайин ғурур, мақтанчоқлик ортиб бораверади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Менинг ортга қадам босишим олдинга ҳужум қилишимга ишорадир.

Муҳаммад Али

*****

Баланд бино қуришинг учун пойдеворини чуқурроқ кавлашинг керак.

Изоҳ: юксак даражаларга эришиш учун машаққат, озор ва камситилишларга сабр қилиб, кўп меҳнат қилиш, ўқиш керак.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Девор устида кетаётган чумолини кўриб қолганда, унинг йўлини ўзгартириш учун бармоқларини қўйиб турадиган кимсалар сени ҳоли-жонингга қўярмидилар?! Аммо сен чумолидан ибрат ол, агар унинг йўлига тўсиқ қўйилса, ё тўсиқ устидан ошиб ўтади ёки ўша тўсиқни айланиб ўтади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Инсонлар “молу дунё ҳамма нарса эмас”лигини англаб етишлари учун ҳар бир инсон бой бўлишини, ҳар бир одам истаган нарсасини қўлга киритишини қанчалар орзу қилдим!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!