Ниқоб тақиш фақат бемор учун зарурми?

Ниқоб тақиш фақат бемор учун зарурми?

Татьяна Руженцова, Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи:
 
Йўқ, ниқобларни беморлар ҳам, улар билан алоқада бўладиганлар ҳам тақишлари керак.

Ҳаммамиз ниқоб таққан тақдиримиздагина юқори даражадаги ҳимоя юзага келади.

Таъкидлаш керакки, энг катта хавф жамоат жойларида - дўконлар, транспорт, одамлар кўп тўпланадиган жойлар, майдонлар, бекатлар, пиёда ўтиш йўлакларида юзага келади. Бу инсонларнинг бир қисми симптомсиз вирус ташувчи бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касалликни юқтириш хавфи юқори. 

Шундай экан, бундай жойларда ўзингиз ҳам тасодифий ташувчи бўлиб қолмаслигингиз ва вирусни юқтириб олмаслигингиз учун ниқоб тақиш тавсия этилади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!