Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?

Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?

Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга: «Эй Абу Саъид, мана бу одамни амирга айтмайсизми, бизни безовта қилмайдиган қилиб қўярди», дейишди. Ҳасан Басрий уларга жавоб бермай, сукут сақлашни афзал кўрди. Бир куни ҳалиги хавориж яна Ҳасан Басрийнинг мажлисига келиб, ҳар доимгидек беодоблик қила бошлади. Шунда Ҳасан Басрий: «Аллоҳим, унинг бизларга қилган озорини Ўзинг кўриб, билиб турибсан. Ўзинг хоҳлаганингдай, унга кифоя қил!» деб дуоибад қилди.

Бу воқеани ривоят қилган одам айтади: «Ҳасан Басрий шундай деб дуо қилиши билан ҳалиги хавориж турган жойида ерга йиқилди. Уни кўтариб уйига олиб боришганда, жони чиқиб бўлган экан. Ҳасан Басрий ҳар гал ўша одамни эсласа, йиғлар ва: «Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?» дер эди.

Manba: islom.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!