Нима учун Қуръонда бармоқ учлари эслатилган?

Нима учун Қуръонда бармоқ учлари эслатилган?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:

«Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (1-4-оятлар).

Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан. Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда. Бармоқларнинг бу хусусияти яқин-яқинларгача ҳеч кимга маълум эмас эди. 1884 йилда Англияда кишиларга имзо чекиш ўрнига бармоғини босиш жорий қилингандан сўнг ҳеч бир инсоннинг бармоқ излари бошқа бировникига ўхшамаслиги аён бўлди.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!