Нима учун қон гуруҳларга ажратилади?
Қон плазма ва унда сузувчи ҳужайралар - эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан иборат. Эритроцитлар конвертида бир неча юзлаб антиген - гликопротеинлар ёки гликолипидлар бўлиб, уларнинг мавжудлиги генетика билан белгиланади.
АВО тизими учун иккита антиген муҳим аҳамиятга эга: А ва Б. Қон гуруҳи уларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги билан аниқланади.
А (II) қон гуруҳи - эритроцитлар фақат А антигенини ҳосил қилади.
В (III) - фақат В антигенини ишлаб чиқаради.
О (I) қон гуруҳи - А ёки B антигенлари йўқ.
АB (IV) - иккала А ёки B антигенлари бор.
Агар А қон гуруҳи бўлган одамга В гуруҳидаги қон қуйилса, унинг анти-В антитаначалари донор қонининг антигенларига таъсир ўтказа бошлайди, қон гуруҳлари ва қизил ҳужайра антигенлари улар билан бирлашади. Натижада, қон томирларининг тиқилиб қолиши ва ўлим содир бўлиши мумкин.
Агар инсон А қон гуруҳига эга бўлса, унга А ва О гуруҳлари қонини қуйиш мумкин. В гуруҳга эса В ва О гуруҳи қони мос келади. АВ қон гуруҳдагилар эса барча гуруҳдаги қонни қабул қилаверишади.
О гуруҳига мансуб қон фақат ўзининг гуруҳига қон беролади. Лекин улар барча учун донор бўлолишади. Чунки уларда антигенлар йўқ, шу сабабли бундай турдаги қон билан на альфа, на бета антитаначалари курашмайди.