Нима учун ижодий имтиҳон ва магистратура жавоблари эълон қилинмаяпти?

Нима учун ижодий имтиҳон ва магистратура жавоблари эълон қилинмаяпти?

Бугун 25 август, янги ўқув йилига саноқли кунлар қолди. Аммо ҳалигача бакалаврда ижодий имтиҳон асосида қабул бўладиган йўналишлар ҳамда магистратуранинг якуний натижалари эълон қилинмади.

1 млн нафарга яқин абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилиш 1 кунга кечиккани учун қаааанча эътирозларга сабаб бўлганини кўрдик. Аммо нима учун шунча пайтдан буён ижодий имтиҳон ва магистратура жавоблари эълон қилинмаяпти? Чўзишдан мақсад нима? Ҳеч бўлмаса натижалар нима учун кечикаётгани ҳақида халққа очиқ-ойдин тушунтириш берса бўлмайдими?

Олинган норасмий маълумотларга кўра, бунда ҳам худди тестлар билан боғлиқ ҳолат такрорланаётган экан. Яъни якуний натижалар аллақачон тайёр, аммо Давлат қабул комиссиясининг тасдиқлаб берилиши кутилмоқда... Қанча кутилади, бунисини билмадим.

Ва имкони бўлса, ижодий имтиҳонлар ёки магистратуранинг якуний натижаларини интернет орқали кўриш имкониятини яратиш керак (ҳеч бўлмаса, натижаларни Pdf шаклида юклаб). Абитуриентлар албатта ОТМга бориб, илинган қоғозларга қараб келишга мажбур бўлмаслиги керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!