Нима учун Германияда коронавирусдан ўлим даражаси паст?

Нима учун Германияда коронавирусдан ўлим даражаси паст?

Германия оммавий ахборот воситалари Германияда коронавирус туфайли ўлимнинг нисбатан паст даражасига олиб келадиган учта асосий омилни таъкидлашадивирус тарқалишининг ўзига хос хусусияти, Германия соғлиқни сақлаш тизимининг даражаси ва аҳолининг интизоми.

Германиянинг Роберт-Коч институти маълумотларига кўра, Covid-19 юқтириб олганларнинг катта қисми (70 %и) 15 - 59 ёшдаги аҳоли гуруҳи ҳисобланади. Шунинг учун, Германияда вируснинг ўзига хос хусусияти у кексалар орасида эмас, иммун тизими мустаҳкам ёшлар орасида тарқалди.

Март ойининг охирига келиб Германияда карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтди ва Германия соғлиқни сақлаш тизими Covid-19'га қарши курашга тайёргарлик кўришга муваффақ бўлди: касалхоналар инфекцияни олиш учун қўшимча ўринлар ташкил қилди, шифокорлар ва ҳамширалар учун фавқулодда вазиятлар жадвалларини тузилди ва иложи борича кўпроқ, ниқоблар ҳимоя костюмлари ва дорилар тўпланди.

ГФР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 март куни Германиянинг Dragerwerk компаниясига 10 мингта сунъий шамоллатиш мосламаларига (мавжуд бўлган 25 мингта мосламага қўшимча равишда) буюртма берди. Буюртманинг бажарилиши тўлиқ амалга оширилмоқда: масалан, март ойининг бошида 1 100 та қурилмага эга бўлган Берлиндаги касалхоналар, эндиликда 1 600 нафар беморни вентиляция билан таъминлаши мумкин.

9 апрель куни соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан, апрель ойи охирида бу кўрсаткич 1 минг 800 га, ёзда эса 2 минг 200 га етказилишими айтди. Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб реанимация бўлимларида 10 минг ўрин мавжуд.

Бундан ташқари, Германия шифохоналари Франция, Италия ҳамда Нидерландиядан келган 200 га яқин Covid-19 беморлари даволанди. Будесвер (Германия қуролли кучлари) НАТОдаги шериги Буюк Британияга 60 та сунъий шамоллатиш қурилмаси тақдим этди.

Шунингдек, немисча интизом ҳам ўз сўзини айтмоқда. Немислар Германия канцлери Ангела Меркелнинг 18 март куни ўз халқига мурожаатидаги барчани ижтимоий алоқаларни минималлаштиришга чақирган гапларига қулоқ солишди.

Буларнинг барчаси ҳозирги кунга қадар Германияда коронавирусдан вафот этганлар сони пандемияда қайд этилганидан анча паст бўлишига сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Германияда расман 111 мингдан зиёд коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 2200 нафари ўлим билан якунланган. Ўлим кўрсаткичи бўйича Германия қўшнилари Бельгия ва Нидерландия билан бир сафда. Фақат бу давлатлар аҳолиси бир неча баробар камроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!