Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда? Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам бор-ку?

Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда? Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам бор-ку?

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:

— Куни кеча ССВ томонидан COVID-19 бўйича миллий қўлланмани 6-нашри чиққанлиги айтиб ўтилди. Инфекция Ўзбекистонга кириб келганига  5 ой бўлган бўлса-да, нима учун тавсиялар тез-тез ўзгаряпти? Ўзбекистондаги барча шифокорларга  ушбу тавсияларнинг ҳар бир сонини вақтида етказиб бериш имкони борми?   

— Пандемия тез ривожланаётганлиги сабабли, бутун дунё  олимлари  бир жойда тўхтамаяптилар, улар доимий   изланишдалар. Вируснинг  янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда.Шунинг учун ҳам ҳар бир давлат қўлланмани маҳаллий шароитларга мослаган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда қўлланма тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Шунинг учун ушбу қўлланмаларни биз вақтинча тавсиялар асосида яратилган қўлланма деймиз.

Ўзбекистондаги CОVID-19 инфекцияси билан касалланганларга тиббий ёрдам кўрсатадиган мутахассислар учун ишлаб чиқилган ушбу клиник қўлланмалар ҳозирги кунга мавжуд клиник далиллар, яхши тажриба ва эксперт хулосалари асосида яратилмоқда.

Қўлланма тайёрлашда қуйидаги иккита устувор йўналишлар ҳисобга олинди:

— COVID-19 инфекцияси юқиши эҳтимолини камайтириш.
— COVID-19 инфекцияси гумон қилинганда ва/ёки тасдиқланганда, хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш.

— Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда? Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам бор-ку? 

— Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча оғир бўлганлиги сабабли барча даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олишга қаратилган пилот лойиҳхалар биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Ушбу лойиҳалар асосида беморларга малакали ва тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими ташкил этилди. 

Ушбу лойихалар ижобий самара берганлиги сабабли ҳозирги кунда республика бўйлаб янги тизим асосида иш олиб бориш татбиқ этилиши бошланди.

— Укам коронавирус пневмониясидан тузалди ва касалхонадан уйга рухсат беришди. Унда жуда кучли ҳолсизлик бор. Эндиликда қандай парвариш килиш, асоратлар қолмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берсангиз?

— Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий ҳолат. Шунинг учун уй шароитида реабилитация жараёнини олиб боришингиз  керак. 

Сиз укангизга витаминга бой озиқ овқатлар беришингиз, бадантарбия билан шуғуллантиришингиз, нафас машқларини мунтазам бажартиришингиз ва шифокор кўрсатмаларига амал қилишингиз зарур!

— Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭС телефон рақамлари тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин?

— Ҳозирги вақтда поликлиникалар, клиникалар ва СЭС (санитария-эпидемиология хизматлар) телефон рақамлари базаси киритилган zvoni.uz сайти яратилди.

Ушбу сайтда Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭСларнинг ишлаб турган рақамларини топишингиз мумкин.

— Фарзандим туғилгандан кейин уни COVID-19дан қандай ҳимоя қилишим мумкин?

— Энг яхшиси, сиз оила аъзоларингиз билан бирга бўлинг ва меҳмон кутманг! Шунингдек, бошқа фарзандларингиз атрофдагилар билан алоқада бўлмаганликларига эътибор қаратинг.

Оила аъзоларингиз тез-тез қўлини совунлаб ювсин ва соғлиги тўғрисида жиддий қайғурсин. 

Гигиена қоидаларга риоя қилинг ва соғлом турмуш тарзини олиб боринг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!