Николаевда 1 сентябрдан бошлаб рус тилини ўқитиш тўхтатилади

A A A
Николаевда 1 сентябрдан бошлаб рус тилини ўқитиш тўхтатилади

Николаев шаҳар кенгаши ижроия қўмитаси 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб шаҳар мактабларида рус тилида таълимни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Россия қўшинларининг Украина ҳудудига кенг кўламли бостириб кириши муносабати билан Николаев мактабларида таълим рус тилида олиб бориладиган 1-4-синфлар фаолияти тақиқланади”, — дея ҳужжатдан иқтибос келтиради BBC Украина хизмати.

Шунингдек, 1-11 синфлар учун рус тилини фан, курс ёки танлов сифатида ўрганиш ва “рус тилида таълим муҳитини шакллантириш” ҳам тақиқ остида.

Бу чоралар барча муниципал таълим муассасаларига тааллуқлидир, деди ижроия қўмитаси аъзоси Екатерина Стоколиас.

Уруш бошидан бери Николаев рус қўшинлари томонидан бир неча бор ўққа тутилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!