Никоҳсиз туғилган болалар сони ортмоқда

Никоҳсиз туғилган болалар сони ортмоқда

Евростат» порталининиг хабар беришича, 2016 йилда никоҳсиз туғилган болалар сони никоҳда туғилганлар сонидан юқори бўлган.

Европа Иттифоқида 2000 ва 2016 йиллар орасида никоҳсиз туғилган болалар сони ўртача 15 фоизга ортган. 2016 йили Португалида бу рақам 53 фоизни, Францияда 60, Болгария ва Словения 59, Эстонияда 56, Швецияда 55, Данида 54 фоизни ташкил этган. Грециия, Хорватия ва Кипрда эса боланинг 80 фоизда никоҳли оилаларда дунёга келган. 

2015-2016 йилларда Эстония, Италия, Латвия, Литва, Венгрия ва Буюк Британиядан ташқари Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида никоҳсиз туғилган болалар сони ортгани кузатилган. Болгария ва Ирландияда бу борадаги кўрсаткич ўзгаришсиз қолган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!