Никарагуа АҚШ элчиси этиб тайинланган шахснинг мамлакатга киришини тақиқлади

Никарагуа АҚШ элчиси этиб тайинланган шахснинг мамлакатга киришини тақиқлади

Никарагуа ҳукумати АҚШнинг янги тайинланган элчиси Уго Родригеснинг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилди.

Бу ҳақда Лотин Америкаси мамлакати ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Бундай қарорга Родригеснинг Никарагуага нисбатан душманона баёнотлари сабаб бўлди.

“Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитасида маъқуллаш бўйича тингловда халқаро ҳуқуқ тамойиллари, БМТ Низоми ва Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясини эътиборсиз қолдириб, мамлакатимизга нисбатан ҳурмациз баёнотлар билан чиқди... Никарагуа ҳукумати ўзининг ваколатлари ва миллий суверенитетни ҳимоя қилиш, аризачи Уго Родригесга берилган мамлакатга кириш рухсатини дарҳол бекор қилади ", - дейилади баёнотда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Никарагуанинг икки томонлама муносабатларга ёндашувини қадрлашини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!