Ниҳоятда лаззатли ва тенгсиз: Измирнинг кўча таомлари

Ниҳоятда лаззатли ва тенгсиз: Измирнинг кўча таомлари

Турк халқи томонидан одатда, “Эгей марвариди” деб аталадиган Измир диққатга сазовор сайёҳлик маркази бўлибгина қолмай, гастро-туристлар учун ҳам севимли манзил бўлиб хизмат қилади. Зайтун мойида тайёрланган минтақавий барра ўтлар ва сабзавотлар, турли хилдаги пишлоқлар ва денгиз маҳсулотлари билан сиз Измирга хос лаззатланишингиз мумкин. Аммо булар ҳаммаси эмас. Измир ҳам ташриф буюрувчиларга мазали кўча таомлари билан ноёб пазандалик намуналарини таклиф қилади. Йўл-йўлакай истеъмол қилинадиган Измирнинг кўплаб кўча лаззатлари татиб кўришингизга арзийди.

Кумру: Измирнинг классик сендвичи

Кўпчиликка маълум бўлган кунжутли нондан тайёрланган сендвич Измирда «кумру» (мусича) деб аталади. Чунки унинг шакли қушга ўхшайди. Нўхат хамиртурушидан тайёрланган бу нонга Измирнинг «тулум» пишлоғи, яшил қалампир ва помидор қўшилади. Совуқ ҳолда бериладиган сендвич Измирда, тахминан, 150 йил давомида нонуштанинг бир қисми бўлиб келган. 1950 йилларда колбаса ва гўшт махсулотлари қўшилиши билан сендвичнинг иссиқ шакли пайдо бўлди. Кўпроқ тўйимли ва лаззатли бўлган иссиқ Кумру “Чешме Кумрусу” деб аталади ва асл кумрудан анча фарқ қилади.

«Боёз»ни татиб кўринг - сизга ёқади

Яна бир ажойиб Измир лаззатларидан бири - бу «боёз». Унинг номи испанча «боллос» (тўплам) сўзидан олинган бўлиб, бу хамир маҳсули 1492 йилда Испаниядан кўчиб келган Сефарад яҳудийлари томонидан ҳудудга олиб келинган. 500 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган «Боёз» буғдой унидан, ёғдан, сувдан, туздан хамирдан тайёрланади. Қат-қат хамир юмалоқ шаклда ўралади ва ичи пишлоқ ёки исмалоқ билан тўлдирилади. Измирга хос ушбу мазали пишириқни бутун Измир кўчаларидан топиш мумкин. Бу Измирда одатий нонушта ҳисобланади ва аксарият ҳолларда, қайнатилган тухум билан истеъмол қилинади.

Измирда симит “геврек” ҳисобланади

Туркиянинг кўча таомлари деганда биринчи бўлиб хаёлга симит келади. Кунжут сепилган кулча нон шаклидаги бу пишириқ Туркиянинг деярли ҳар бир кўчаларида учрайди. Симит хамири айлана шаклида ўралади, шинни ёки сувга ботирилади ва пиширилади. Оддий енгил нонушта - бу печдан янги чиққан пишлоқ билан қопланган қарсилдоқ симит билан бир финжон чойдир. Куннинг бошқа вақтларида «симит»га, одатда, «айрон» ичимлиги ҳамроҳ бўлади. Измирда бу ҳамёнбоп кўча лаззати «геврек» номи билан юритилади. Ташқи кўриниши ўхшаш бўлсада, «геврек» ва симит турлича тайёрланади.

Тўлдирилган мидия (чиғаноқ): Измирнинг беқиёс кўча таоми

Тўлдирилган мидия Туркиянинг денгиз бўйидаги ҳар бир шаҳрида ва бутун Измир, айниқса, хиёбонлари бўйлаб жойлашган дўконларда мавжуд бўлган мазали ва машҳур таомдир. Мидия қобиғи гуруч, туз, чиғаноқнинг ички суюқлиги ва зираворлардан ташкил топган масаллиқлар билан тўлдирилади ва устига лимон сиқилган ҳолда тортиқ этилади.

Кокореч

Кокореч, Туркиянинг севимли кўча енгил таоми бўлиб, у тўйимли нон орасига тўлдирилган қўй ёки қўзичоқ ичакларидан иборат. Измир услубидаги кокореч бошқаларидан бироз фарқ қилади - кокореч таъмини тўлақонли хис этиш учун Измирликлар сабзавот ва зираворларни солмасликка интилади. Шунингдек, пишган гўшт ҳалқа шаклида кесилади, ундан сўнг эса, йирик бўлакларга бўлиб мижозларга тортиқ этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!