Ниҳоят! Хайрулла Ҳамидов жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайди

Ниҳоят! Хайрулла Ҳамидов жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайди

Бугун ўзбек футбол мухлисларини Равшан Эрматовнинг иштирокидан ташқари, яна бир дебют кутиб турибди.

Машҳур футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 12 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайдиган бўлди.
Бу келишув Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташаббуси билан амалга ошган.

«Uzreport TV» канали ва Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига йўлланган жуда кўп мурожаатлар ва футбол мухлислари талаб ва истакларини инобатга олиб, «Uzreport TV» телеканали Хайрулла Ҳамидов билан ҳамкорлик қиладиган бўлди. Аслида МТРК “Спорт” ходими бўлган шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов мундиал пайтида шартнома асосида, «»Uzreport TV» ва «Футбол» каналларида жонли трансляция қилинадиган баъзи ўйинларини шарҳлайди.

Бир неча дақиқалардан сўнг, соат 17.00 да бошланадиган Дания ва Австралия ўртасидаги ўйинда севимли шарҳловчингизнинг овозини «Uzreport TV» телеканалидаги транслация орқали эшитишингиз мумкин бўлади.

Manba: hordiq,uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!