Ниҳоят! Туркманистонда  коронавирус ҳақида гапиришга рухсат этилди  ​​​​​​​

Ниҳоят! Туркманистонда  коронавирус ҳақида гапиришга рухсат этилди  ​​​​​​​

Туркманистон ҳукумати маҳаллий шифокорларга коронавирус ҳақида гапиришга ва ҳимоя қўлқоплари, кийимлари ва ниқобларида ишлашга рухсат этди.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларга “Ремантадин” дорисини буюриш тайинланди. 

Хабар берилишича, Туркманобод шаҳри касалхоналарида камида 13 нафар коронавирусга чалинган бемор бор. 

Туркманистонда коронавирус йўқ, деган иддаони тасдиқлаш учун уларни Халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармасининг бу мамлакатга қилинадиган визитидан олдин бошқа жойга кўчириш режалаштирилмоқда.

«Хроника Туркменистана» сайти хабарига кўра, коронавирусга чалинган беморлар тутиб турилган касалхонада ҳозир ҳеч ким қолмаган. Кўпчилик беморлар уйларига қўйиб юборилган, уларга шифокорлар қараб туришади. Яна бир неча киши Гарашсизлик минтақасида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасига жойланган. 

ЖССТ вакиллари июль ойида Туркманистонга келиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!